8 Sentabr 2023, 16:55 Layfstayl

Яна бир блогер орган ходимлари кийимида видео олгани учун жазоланди

Йигит қўлга олинган шахсни бутылка билан жазолаш ҳақида видео ишлаган. Унга нисбатан баённома тузилди.

Яна бир блогер орган ходимлари кийимида видео олгани учун жазоланди

Ижтимоий тармоқда бир йигит ИИО кийимни кийган ҳолда видео эълон қилгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълум қилинишича, мазкур видеони Чиноз тумани «Ёввош» маҳалласида яшовчи Х.Д. олиб, ижтимоий тармоққа тарқатган. У туман ИИБ томонидан бўлимга чақиртирилиб, профилактик суҳбат ўтказилган.

Мазкур йигитга нисбатан МЖтКнинг 209-1-моддаси (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ходимларининг формали кийим-бошини қонунга хилоф равишда кийиб юриш) билан баённома расмийлаштирилган ва формали уст ва бош кийим олиб қўйилган.

Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг мазкур модда билан айбланганлар формали кийим-бошни мусодара қилиниб, БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима жазоси билан жазоланади.

Mashhur yangiliklar