13 Iyul 2023, 09:54 Layfstayl

Тошкентда блогер қиз устидан шантаж қилган канал админи ушланди (видео)

Бировларнинг беҳаё расмларини тарқатувчи канал админлари актриса йигитлар билан беҳаё мавзуларда ёзишганини монтаж қилган.

Тошкентда блогер қиз устидан шантаж қилган канал админи ушланди (видео)

Ўзбек сериалларидан биридаги роли орқали танилган актриса Садоқат Хамидова видеомурожаат қилиб, унга номаълум шахслар шантаж қилишганини айтди.

Актрисанинг айтишича, номаълум шахслар гўёки актриса йигитлар билан беҳаё мавзуларда ёзишгани ва расм ҳамда видеоларини юборганини монтаж қилиб, интернетга тарқатишган.

«Уларни шу нарсани (монтаж) мукаммал қилган-ки, кўрганлар ишониб қоляпти. Ҳозир менинг уйим нотинч, бўлажак турмуш ўтроғим бор, у ёқда ҳар хил гап-сўз, атрофимдаги одамларда ҳар хил гаплар айланяпти», — дейди актриса.
Актриса ИИВга ҳолат юзасидан ариза бериб, мазкур ишни қилганларга чора кўришни сўраган.

ИИВнинг хабар беришича, гумонланувчи қўлга олинган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Маълумот учун, фуқароларнинг сир сақланиши керак бўлган маълумотларини тарқатиш билан қўрқитиб, улардан пул талаб қилганлик учун тўғридан тўғри ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади. Бу учун 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади», — дейди ИИВ Тезкор қидирув-департаменти киберхавфсизлик маркази масъули.

Mashhur yangiliklar