
«Тошкент 94» номли сериал суратга олинмоқда. У нима ҳақида бўлади?
Криминал оламининг ўзига хос ҳаёти ва мураккабликлари ҳақида ҳикоя қилувчи сериал жорий йилда премьера қилинади.

«Salom Social Media» ва «Star Fox» компаниялари биргаликда «Тошкент 94» номли криминал комедик сериални суратга олмоқда.
Продюсерлар Шоҳруҳ Муртазаев ва Руслан Мирзаевнинг таъкидлашича, мазкур сериал реал воқеаларга асосланган бўлиб, унда 90 йиллардаги кўчабезориларининг ҳаёти тасвирланади.
«Бир 1994-1995 йиллар колоритини яратиш учун бир нечта бинолар макетини ясадик, булардан фақатгина битта сериалда эмас, бошқа лойиҳаларда ҳам фойдаланишни режалаштиряпмиз», — дейди Шоҳруҳ Муртазаев.
«Тошкент 94» сериалида асосий ролларни Сардор Нозимов, Бобур Айтбагамбетов, Расул Каримов, Шуҳрат Умаров, Ғанишер Раҳматуллаев, Миркомил Карабаев, Ситора Алимжанова, Ойдин Юсупова ва Шаҳло Юсупова каби актёр-актрисалар ижро этмоқда, дейди продюсер Руслан Мирзаев.










Soʻnggi yangiliklar







