Ситора Фармонова 12 ёшидан ишлашга мажбур бўлгани ҳақида айтиб берди (видео)
Бора-бора актрисага турли ножўя таклифлар берила бошланган.
Актриса Ситора Фармонова оиласига ёрдам бериш учун 12 ёшидан ишлашга мажбур бўлгани, 15 ёшида булочка пишириб сотгани ҳақида гапириб берди.
Ситора Фармонова «Машҳурлар» лойиҳасига берган интервьюсида бошидан ўтказган оғир кунлари ҳақида айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, 12 ёшидан ишлашга мажбур бўлган. У оиласига ёрдам бериш мақсадида ишлаган. Ўша пайтлар кунига 1-1,5 соат ухлаганини таъкидлади.
«12 ёшимда ошпазга ёрдамчи бўлиб ишга кирганимдан сўнг секин-секин бош ошпаз ҳар хил таомлар қиляпти, уёққа кириб ёрдам берардим, буёққа кириб ёрдам берардим. Қигим келарди. Ошхонани жуда яхши кўраман, пиширишга қизиқардим. Тоғора-тоғора картошкалар тозалардим. Лекин бу ишлар учун ойлик олмасдим. Бу нарса менга секин-секин ёрдамчи бўлишни бошлади. Уйга келиб торт пиширардим.
Ҳар куни пахлава пишириб, бўлакларга бўлиб кафеларга 50-55 сўмдан сотардим. Яна ишга кетардим. Суткасига 1 соат 1,5 соат ухлардим. 15 ёшимда онам билан булочка цехига ишга кирганмиз. Қиш эди, совуқ. Пиёда кечаси соат 2 да қалин кийиниб цехга борардик. Йўлдан айнитмоқчи бўлинган таклифлар жуда ҳам кўп бўлган. Инсон ўзини маҳкам тутиши, ҳалол йўлдан четлатмаслик керак. Келажакка бўлган ишонч, онамнинг қўллаб қувватлашлари ёрдам берди», дейди актриса.