12 Sentabr 2023, 10:33 Layfstayl

Шерали Жўраевнинг сўнгги сўзи нима эди?

Публицист Шароф Убайдуллаев ҳофизнинг васиятини ўқиб эшиттирди.

Шерали Жўраевнинг сўнгги сўзи нима эди?

Публицист Шароф Убайдуллаев хонанда Шерали Жўраевнинг сўнгги сўзи нима бўлганини айтди.

Унинг таъкидлашича, ҳофиз охирги нафасини олаётганда ҳам гапира олган ва президент Шавкат Мирзиёевга раҳмат айтган.

«Шерали гапириб туриб, жон таслим қилибди. Энг сўнгги сўзида эса президентга раҳмат дебди.

Агар Шавкат Миромонович бўлмаганида мен 10 йиллар олдин ўлиб кетардим дебди. Бу киши бош вазирлик пайтида ҳам уни қўллаб-қувватлаб турган экан.

Президентлик мақомига келган заҳотиёқ »Эл-юрт ҳурмати« орденини бериб, унинг обрўсини яна қайта тиклаб қўйди. Шундан сўнг ҳофизнинг қадди анча кўтарилди», — дейди публицист.

Шароф Убайдуллаев мана шу васиятни Шерали Жўраевнинг мухлисларига ўқиб эшиттиришдан жуда ҳам мамнун эканини таъкидлаган. У ҳофизни бутун халқ ўзгача ҳурмат қилганини қўшимча қилган.

Mashhur yangiliklar