Шаҳло Зоирова илк бор соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди (видео)
«Кўплаб шифокорларга мурожаат қилдим, қўрқдим», — дейди актриса.
Актриса, хонанда ва «Браво» жамоасининг собиқ аъзоси Шаҳло Зоирова илк бор соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди.
Шаҳло Зоированинг сўзларига кўра, бир неча вақтдан буён бўқоғи безовта қилади. Кўплаб шифокорларга кўринган, лекин улар операция қилиш кераклигини айтган. Актриса эса бундан қўрққани сабабли даволанмай келган. Лекин эндиликда туркиялик шифокор ёрдамида мазкур касаллик билан курашишини таъкидлади.
«Ўзбекистонга доктор келди, ўйлайманки муаммони ҳал қилишда ёрдам беради. Охирги пайтда тўй хизматларида, гапирганимда нафас йўли қисишни бошлади, гапирганимда ҳам муаммолар пайдо бўла бошлади.
Кўпгина шифокорларга мурожаат қилдим. Улар операция қилиш керак деганда қўрқиб кетдим ва қилдирмадим. Лекин ҳозир бўқоғим ва унинг атрофида пайдо бўлган тугунчалар мени қийнаб бормоқда», — дейди Шаҳло Зоирова.