25 Yanvar 2023, 13:53 Лайфстайл

Ражаб Адашев стюардесса аёл сочини юлгани ҳақида айтиб берди (видео)

Актёр 1973 йил «Меҳробдан чаён» фильми суратга олиш жараёнига бориши керак бўлган.

Ражаб Адашев стюардесса аёл сочини юлгани ҳақида айтиб берди (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Ражаб Адашев стюардесса аёл сочини юлгани ҳақида айтиб берди.

Актёрнинг сўзларига кўра, 1973 йил «Меҳробдан чаён» фильми суратга олиш жараёнига бориши керак бўлган. Суратга олиш ишлари Хоразмда амалга оширилган. У эса Самарқандда бўлган. Хоразмга кетиш учун самолётга чиққанида жанжал юзага келган.

«1973 йилда Меҳробдан чаён фильми олинган. Мен у пайт Самарқандда Ургутда эдим. Улар фильмни Хивада олаётган бўлган. Менинг ролим бор эди. Урганчга учадиган самолётга бордим. Бир соатча дам олинг, кейин ўзимиз чақирамиз, деди. Лекин чақиришмади. Кейин билсак бошқа туристлар биз ўтирган самолётган чиқиб олибди. Бизчи, десак. Сизлар кейингисида кетасизлар деди.

Бир амаллаб самолётга чиқдим. Сумкамни олиш боҳона ўриндиққа ўтирдиму турмадим. Бир стюардесса аёл бор эди, чиқинг, деди, чиқмадим. Съёмкам бор, бормасам бўлмайди, дедим. Кейин жанжал бўлди. Мелиция чақирди у. Улар икки қўлимдан ушлаб самолёт эшигига олиб борди. Оёғимни тираб туриб олдим. Ҳалиги стюардесса аёл сочимдан ушлаб торта бошлади. Шунақа тортяпти, бўлди-бўлди қўйворинг, дедим. Қўлида бир тутам сочим қолиб кетди», дейди актёр.

Машҳур янгиликлар