Раъно Зокированинг келини эри билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди (видео)
«Учрашувга чиққанда қизлар уялиб, ҳаяжонланиши керак. Бизда эса акси бўлди», — дейди Дилбар Зокирова.
Актриса Раъно Зокированинг келини Дилбар Зокирова эри билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди.
ДИлбар Зокированинг сўзларига кўра, эри ижодкор бўлса ҳам уни танимаган. Қайнонаси билан кўплаб теленовеллаларда бирга роль ижро этган. Суратга олиш жараёнларидан бирида Раъно Зокирова уни видеога олган ва ўғлига кўрсатган. Шу тариқа улар учрашувга чиққан.
«Ҳамма қатори совчи орқали танишдик. Умид ака ҳам ижодкор бўлсада, аввалдан таниш бўлмаганмиз. Аммо қайнонам билан бир нечта теленовеллаларнинг суратга олинишида бирга ишлаганмиз. Ўзбекона оилада улғайганим учун катта ёшли инсонларни ҳурмат қиламан, устозларга чой бериб, меҳмон қилишни яхши кўраман. Раъно Зокировага ҳам шундай қилган эканман. У инсон буни кузатиб юрган экан. Бир кунги съёмкада Ўғлим режиссор, сизни видеога оламан. Балки, кун келиб ҳамкорликда ишларсизлар, деди. Ҳўп деб видеога тушиб бердим. Аммо мақсад бутунлай бошқа бўлган экан.
Илк учрашувда ўзимизни хотиржамдек тутишга ҳаракат қилганмиз. Менимча, бу ишни ҳаммадан ҳам кўра мен уддалаганман. Ойижон. Умид акам ва мен овқатланишга кирдик. Оналари машҳур актриса, бўлар ҳам ўзларича манман, бўлса керак деб ҳаёлимдан ўтказгандим. Аммо менюдан овқат танлаш арафасида унинг тинимсиз титраётгани эътиборимни тортди. Бир у кишининг, бир ўзимнинг қўлимга қарайман. Менда ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Ичимда ўз-ўзимни койидим. Чунки одамда учрашувга чиққанда қизлар уялиб, ҳаяжонланиши керак. Бизда эса акси бўлди. Мана шундан кейин тўй ҳақида ўйлаб кўришга қарор қилдим. Чунки ҳозирги кунда бундай йигитлар жуда кам», — дейди Дилбар Зокирова.