23 Yanvar 2023, 18:29 Layfstayl

Паризода энди рақс туша олмаслигини маълум қилди

Раққоса бунинг сабабини ҳам очиқлади.

Паризода энди рақс туша олмаслигини маълум қилди

Раққоса, актриса Паризода эндиликда рақс туша олмаслигини маълум қилди.

Паризоданинг сўзларига кўра, 16 кун аввал жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказган. Шу сабабли ҳозирда унга рақс тушиш мумкин эмас. Раққоса ўзини жуда ёмон хис қилаётганини, иммунитети пасайиб кетганини таъкидлади. Шунингдек, энди тўйларга ансамбли чиқишини қайд этди.

«Операциядан кейин инсоннинг барибир иммунитети пасайиб кетаркан. Мажбурий ишларимга кўчага чиқаяпман. Озгина одамлар билан мулоқотда бўлсам иммунитетим кўтарилар деб ўйлаябман, йўқ, озгинадан кейин эмаклаб келяпман. ишларим жуда кўп, ҳаммаси қолиб кетябди. Айниқса доим югуриб юрган одам ҳеч нима қилолмай қолиши бу жуда ғалати экан. Ансамблими назорат қилишим керак, мактабларим, онлайн дарсларим янги лойиҳаларни ҳаммасини қилишим керак, тўхтаб қолди. Ҳурматли ташкилотчиларимиз тўйга чиқишимни илтимос қилишяпти, кўринишим соғлом кўринаётган бўлса ҳам, операция бўлганимга 16 кун бўлди рақс тушиш мумкинмас десам ҳам туриб беринг, дейишяпти. Туриб берсам қолганлар ёмон фикрга боради. Шу сабабли рақсга чиқа олмайман», дейди раққоса.

Mashhur yangiliklar