8 Fevral 2023, 11:27 Layfstayl

Озодбек Назарбеков Туркия маданият ва туризм вазирига ҳамдардлик билдирди

«Ўзбек ва турк халқларининг қувончи ҳам қайғуси ҳам бирдир», — дейди вазир.

Озодбек Назарбеков Туркия маданият ва туризм вазирига ҳамдардлик билдирди

Озодбек Назарбеков Туркия маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсўйга ҳамдардлик билдирди.

Маданият ва туризм вазири ўз ҳамдардлигида ўзбек ва турк халқларининг қувончи ҳам қайғуси ҳам бир эканлигини таъкидлаб ўтган.

«Ҳурматли Меҳмет Нури Эрсўй жаноблари,Туркиянинг Газиантеп, Қаҳрамонмараш, Ҳатай, Усмония, Адияман, Малатя, Шанлиурфа, Адана, Диёрбакир ва Килис вилоятларида рўй берган зилзила оқибатида дўст ва қардош турк халқи бошига келган кулфат бизни чуқур қайғуга солди.

Дарҳақиқат, ўзбек ва турк халқларининг ўтмиши, тили, дини ва маданияти муштарак бўлиб, қувончи ҳам, қайғуси ҳам бирдир.Вафот этганларга Аллоҳдан раҳмат, яраланганларга жадал шифо, жабрдийдаларга сабр ва куч-қувват тилаймиз», — дея ёзиб қолдирган Озодбек Назарбеков.

Mashhur yangiliklar