Озод Ҳуррамов хонанда Муниса Ризаеванинг тўйи қанчага тушганини айтди
Инстаблогернинг айтишича, қўшиқчи келин кўйлаги, ҳатто пардоз-андози учун ҳам чўнтагидан пул сарфламаган.
Инстаблогер Озод Ҳуррамов журналист Шоира Мирсодиқовага берган интервьюсида хонанда Муниса Ризаеванинг тўй харажатларини ким қоплагани, куёв сохта эмаслиги ва шахсий ҳаётидаги энг оғриқли нуқталар ҳақида гапириб берди.
— Менимча, Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион доллар маблағ сарфланди. Ҳамма харажатларни куёвнинг ўзи қоплади. Муниса Ризаева келин кўйлаги, ҳатто пардоз-андози учун ҳам чўнтагидан пул сарфлагани йўқ. Улар ўн ой аввал танишиб, бир-бирини синашган. Арсенийни катта бизнес билан шуғулланувчи инсонлар жуда яхши танишади.
У ўзига тўқ, бадавлат инсон. У айримлар ўйлагандек сохта куёв эмас. Кўпчилик билмаса керак, аммо анчадан буён Муниса Ризаеванинг Инстаграм аккаунтини жамоам билан бирга юритамиз. Тўй куни «Озгина йиғлаб бероласизми, ролик оламан», десам «Қўй унақа дема, ўзи зўрға ўзимни йиғидан тийиб турибман», деди. Тўй жуда чиройли ва файзли ўтди, — дейди инстаблогер.