12 Sentabr 2023, 16:48 Layfstayl

Наманганда 90 ёшли онахонлар пахта термоқда

Опа-сингил хўжалик далаларига чиқиб, пахта теришни одат қилишган. Тушлик вақтига қадар 45-50 килограммдан хирмон уйишмоқда.

Наманганда 90 ёшли онахонлар пахта термоқда

90 яшар Шаҳодат Саидалиева ва 88 ёшли Анорхон Мансурова Тўрақўрғон туманидаги «Бекобод» маҳалласида истиқомат қилади.

Табаррук ёшни қаршилаган опа-сингилларнинг бирлари 11, яна бирлари 9 нафар фарзандга бош. Икковларида 100 дан ортиқ невара-эваралар бор.

«90 ёшга қараб кетаётган бўлсам, умримнинг 70 йили далада ўтди. Пахта тердим, пилла боқдим. Менга эргашиб, ўғлим ҳам фермер бўлиб кетди. Бекор ўтирмайлик деб, опам икковимиз далага чиқиб турибмиз. Ҳам қон юришади, ҳам хирмонга барака», — дейди Анорхон ая.

Анорхон Мансурованинг ўғли Сардорбек шу маҳалладаги фермер хўжалиги раҳбари. Опа-сингил хўжалик далаларига чиқиб, пахта теришни одат қилишган. Тушлик вақтига қадар 45-50 килограммдан хирмон уйишмоқда.

Mashhur yangiliklar