Муниса Ризаевага севги изҳор қилган хонанда уйланди (видео)
Ҳожиакбар Рўзметов интервьюларидан бирида ҳамкасбини севишини ва унга совчи юборишини айтганди.
Хонанда Ҳожиакбар Рўзметов 25 сентябрь куни Тошкентдаги тўйхоналардан бирида никоҳ оқшомини ўтказди.
Куёвнавкар сафида Ислом Фармонов, Иззат Шукуров, Ёрқинхўжа Умаров, Дилшод Назаров каби машҳур хонанда ва ижодкорларни кўриш мумкин.
Оқшом бир қанча юлдузли меҳмонлар ташрифидан сўнг галаконсертга айланиб кетди. Жумладан, Жаҳонгир Позилжонов, Мавлуда Асалхўжаева ва Муниса Ризаева тўй кечасида қўшиқ куйлаган.
Маълумот ўрнида, Ҳожиакбар Рўзметов хонанда Алишер Рўзметовнинг фарзанди ҳисобланади. У «Зўр ТВ» телеканалидаги «Артист» лойиҳасидаги иштироки орқали минглаб мухлисларга эга бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳожиакбар Рўзметов «Артист» кўрсатуви бошловчиси Маруфхўжага берган интервьюсида хонанда Муниса Ризаевани севишини, унинг уйига совчи жўнатмоқчилиги, аммо оиласи бунга қарши эканини айтганди.