Муниса Ризаева диний блогер Аброр Мухтор Алини судга бермоқчи (видео)
«Худо хоҳласа, Тошкентга борганимдан кейин, албатта, чора кўраман», — деб таъкидлади хонанда.
Хонанда Муниса Ризаева уни ва турмуш ўртоғини кўзбўямачиликда айблаган блогер Аброр Мухтор Алига тегишли кўрилишини маълум қилди.
Диний блогер бир қанча вақтдан бери ўзининг танқидий чиқишлари билан танилган. У Мунисанинг турмуш ўртоғи исломни қабул қилган бўлсада спиртли ичимлик ичиб, жуфтлик очиқ-сочиқ кийиниб юрганини айтган.
Хонанда эса видеоларидан бирида дастурхондаги спиртли ичимлик эмаслиги, бу газланган чой эканини қайд этган. Шунингдек, ўзи ҳам, турмуш ўртоғи ҳам алкоголли маҳсулотлар истеъмол қилмаслигини қўшимча қилган.
Блогер бунда Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизийни ҳам айблаган. Бу ишларнинг барчаси пул учун қилинганини таъкидлаб, ҳаммаси кўзбўямачилик бўлаётганини айтган. Раҳматуллоҳ Термизий Арсений ва Мунисанинг никоҳини ўқиганди.
«Худо хоҳласа, Тошкентга борганимдан кейин, албатта, [Аброр Мухтор Алига – таҳр.] чора кўраман. Бу одам 3 йил олдин мени роса ғийбат қилиб, сўккан эди. Энди ҳаммасига жавоб беради», — деб таъкидлади хонанда Муниса Ризаева.
Эслатиб ўтамиз, инстаблогер Озод Ҳуррамов журналист Шоира Мирсодиқовага берган интервьюсида хонанда Муниса Ризаеванинг тўй харажатларини ким қоплагани, куёв сохта эмаслиги ва шахсий ҳаётидаги энг оғриқли нуқталар ҳақида гапириб берганди.