6 Mart 2023, 17:27 Layfstayl

Mittivine жамоаси ижодни давом эттирадими?

Фарҳод Манноповнинг ўлимидан кейин берилаётган саволларга жавоб берилди

Mittivine жамоаси ижодни давом эттирадими?

Mittivine жамоаси марҳум Фарҳод Манноповнинг ўлимидан сўнг энг кўп берилаётган саволга жавоб берди.

Жамоа ўз Telegram каналида ижодни яна давом эттиришини маълум қилган. Унга кўра, марҳум Миттивине жамоаси Ўзбекистондаги энг кучли жамоа бўлишини хоҳлаган. Шу сабабли ҳам йигитлар ижодни яна давом эттиришини, бироқ озгина дам олиб, кучли бўлиб қайтишини таъкидлаган.

«ИншаАллоҳ тўхтамимиз, у бизни энг зўри бўлишимизни хоҳлаган. Энди Фарҳод учун ҳам ишлаймиз. Фақат бизга озгина дам керак. Лекин яна ҳам кучли бўлиб қайтишга ваъда берамиз. Ёнимизда турган, дуода бўлга ҳар биттангизга катта раҳмат», — дейилади жамоа хабарида.

Mittivine тахаллуси билан танилган, Instagram’да 1,1 миллион обуначиси бўлган блогер Фарҳод Маннопов 5 мартга ўтар кечаси вафот этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда унинг дўстлари маълум қилганди. Маълумотларга кўра, у бир неча кун аввал бассейнда боши ва бурнидан жароҳат олган. Шундан сўнг, ушбу жароҳат устидан операция ўтказилган. Операциядан кейин у кома ҳолатидан чиқа олмаган.

Марҳумнинг дафн маросими 5 март куни Аср намози вақтида бўлиб ўтди. Жанозада 10 мингдан ортиқ одам қатнашгани айтилмоқда. 6 март куни Бош прокуратура Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Mashhur yangiliklar