17 Mart 2023, 19:25 Layfstayl

Mittivine жамоаси Фарҳод Маннопов вафотидан сўнг илк роликни тақдим этди (видео)

Янги вайнда Фарҳод Маннопов ўлмагандек тасвирланган

Mittivine жамоаси Фарҳод Маннопов вафотидан сўнг илк роликни тақдим этди (видео)

Mittivine жамоаси ўз етакчиси Фарҳод Манноповнинг вафотидан сўнг илк роликни тақдим этди.

Мазкур ролик марҳум блогер Фарҳод томонидан юритиладиган саҳифага жойланган. Вайнда у ўлмагандек тасвирланган. Шунингдек, мазкур ролик бир соатда қарийб 450 минг маротаба томоша қилинган, 150 мингта лайк йиғган ва 18 мингдан зиёд изоҳ ёзиб қолдирилган. Жамоа ролик изоҳида энди янада кучли бўлиб ижод қилишини билдирган.

«Бизга ишониб, шу кунгача кузатиб ва қўллаб-қувватлаб келган ҳурматли Little’лар барчангизга ҳаммаси учун каттакон раҳмат. Лидеримиз Фарҳод орзуларини рўёбга чиқариш , жамоа билан қилиниши керак бўлган ишларни давом эттиришимиз ва сизларни кайфиятингизни доим кўтариш учун ҳам биз давом этамиз», дея изоҳ ёзиб қолдирилган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mittivine (@mittivine)

Mittivine тахаллуси билан танилган, Instagram’да 1,1 миллион обуначиси бўлган блогер Фарҳод Маннопов 5 мартга ўтар кечаси вафот этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда унинг дўстлари маълум қилганди. Маълумотларга кўра, у бир неча кун аввал бассейнда боши ва бурнидан жароҳат олган. Шундан сўнг, ушбу жароҳат устидан операция ўтказилган. Операциядан кейин у кома ҳолатидан чиқа олмаган.

Марҳумнинг дафн маросими 5 март куни Аср намози вақтида бўлиб ўтди. Жанозада 10 мингдан ортиқ одам қатнашгани айтилмоқда. 6 март куни Бош прокуратура Фарҳод Манноповнинг ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Mashhur yangiliklar