Малика Равшанова кўзларида ёш билан турмуш ўртоғига дил изҳори қилди (видео)
«Шу қадар қадри ўтяпти, бу ҳам бир хайрлидир», — дейди хонанда.
Хонанда Малика Равшанова турмуш ўртоғининг қадри билинганини айтиб, унга дил изҳори қилди.
Малика Равшанова эри онасини даволатиш мақсадида Туркияга кетганини, 10 кундан буён усиз яшаётганини таъкидлади. Эри кетгач қадри жуда билинган, хонанда қийналаётганини, умр йўлдоши сабаб қироличалардек яшаганини қайд этган. Шу сабабли турмуш ўртоғига кўзларида ёш билан дил изҳори қилди.
«Жуда ҳам ўрни билиняпти. Мана ҳозир салкам 10 кун бўлди, Туркияда. Онамни ўзлари даволатаяпти. Шу қадар қадри ўтаяпти, ҳатто WiFiʼга пул тўлашни билмас эканман. Чироқ ва газга ҳам қаердан пул тўлашни билмас эканман. Машинамга бензин қуйиш xаёлимга ҳам келмайди. Улар тўлдириб қўяр эди.
Рўзғорни эса гапирмасам ҳам бўлади. Шу қадар қадри ўтяпти, бу ҳам бир хайрлидир. Турмуш ўртоқларимиз киши билмас жуда кўп масъулиятни бўйнига олганидан биз қироличалардек юрар эканмиз. Шу баҳона турмуш ўртоғимга дил изҳори қилиб олай», — дейди Малика Равшанова.