26 Yanvar 2023, 08:55 Лайфстайл

Малика Равшанова имом қўшнисидан шикоят қилди (видео)

«Эркак бўлиб уялмабди, лекин мен аёл бўлиб уяламан», — дейди хонанда.

Малика Равшанова имом қўшнисидан шикоят қилди (видео)

Хонанда Малика Равшанова имом қўшнисининг устидан шикоят қилди.

Малика Равшанова қайнотасининг уйига меҳмонга борган. Шу пайт уларнинг имом қўшниси қилган иш ҳақида хабар топган. Хонанданинг сўзларига кўра, қайнотаси ва қўшниси ўртасида дарахт сабаб келишмовчилик юзага келган. Натижада қайнотаси ундан хафа бўлган.

«Одамларга нима бўляпти. Тўғримизда яшайдиган одам Ҳасанбойда қайсидир масжидда имом экан. Лекин 75 ёшли қайнотамни хафа қилибди. Сенсираб гапирибди. Мана бу арча қор ёғганда у томонга синиб тушган дарахт экан.

Шу ерга олиб чиқиб, сизлар эккан дарахт, сиз олишинггиз керак, дарахт сизларники дебди. Эркак бўлиб уялмабди, лекин мен аёл бўлиб уяламан. Қайнатамни хафа қилишга ҳақи йўқ эди бу одамни», — дейди хонанда.

Машҳур янгиликлар