24 Fevral 2023, 21:39 Layfstayl

Каниза беҳаё видеолари сабаб лицензиядан маҳрум этилди

Унга бир ой муҳлат берилди, агар хатоларини тўғриламаса янада жиддий чора кўрилади

Каниза беҳаё видеолари сабаб лицензиядан маҳрум этилди

Хонанда Каниза ижтимоий тармоқлардаги беҳаё видеолари ортидан лицензиясидан айрилди.

Маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедовнинг маълум қилишича, хонандага жиддий огоҳлантириш берилган. Бир ой ичида хатоларини тўғриламаса янада жиддий чора кўрилади.

«Кенгаш аъзолари бир овоздан Каниза Аҳмедованинг лицензиядан маҳрум қилиш қарорини маъқуллашди. Унга жиддий огоҳлантириш берилди. Агар бир ой давомида тартибга тушса, литзензия учун қайта ариза ташлаши мумкин. Очиғини айтаман, бу қиз нега бундай қилганига ҳайронман. Бундай нарсалар унга нимага керак? Ақли расо, ўзига яраша онги бор, олий маълумотли инсон. Бир ой ичида хатоларни тўғирласа, тўғирлади бўлмаса янада жиддий чора кўрилади. Каниза Аҳмедовага қўлланилаётган чоралардан бошқа санъаткорлар ҳам ўзига тегишли хулоса чиқариб олса яхши бўларди», — дейди вазир ўринбосари Баҳодир Аҳмедов.

Mashhur yangiliklar