1 Iyun 2023, 18:27 Layfstayl

Юлдуз Усмонова Озодбек Назарбеков атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

«Озодбекнинг лавозими кимгадир керак бўлиб қолди, шекилли», — дейди Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова.

Юлдуз Усмонова Озодбек Назарбеков атрофидаги гап-сўзларга муносабат билдирди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Коррупсияга қарши курашиш агентлиги ўрганишларидан сўнг Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков муассислигидаги МЧЖ таъсисчиси ўзгартирилгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

«Озодбек Назарбековга ъатакаъ бўлаётганини эшитиб, сиқилдим. У давлат лавозимига келишидан олдин қорни тўқ, халқ севган ҳофиз эди. Яхшигина пули келиб турарди, ўзига тинч эди. Хурсанд бўлиб, ъхўпъ, деб борди, шу ўтиргандан бери боши ғалвадан чиқмайди. Бир ёқдан мен уни ъу ишни қила олмаяпсан, бу ишни қилмаяпсанъ, деб чўқийман, бошқа ёқдан бошқаси чўқийди. Лекин уни шу лавозимда ўтириб, давлатнинг бир нарсасини еб қўйганига ҳеч ақлим етмайди. Бу нотўғри нарса.

Бир гадой, ҳеч нарсаси йўқ келиб, ўтириб олиб, давлатни нинада тешиб олиб, ўтириб олиб ейдиганлар бор, йўқ эмас. Озодбекдан лавозимини суиистеъмол қилиб, у фирмадан пул қилган бўлса, сиз билмас эдингиз бугунги кунда шунақа фирма борлигини. Озодбек вазир бўлмасидан аввал ҳам яхши яшарди. Вазир бўлганидан бери, бечорада ўша костюм, ўша шим. Олдингидақа олифтагарчилик, қиммат фирмалардан кийиниш йўқ.

Энг миннатдор бўлмайдиган ишга, Озодбек бечора хурсанд бўлиб, чопиб борувди, бечора. Ҳозир эшитиб, на кулишимни биламан, на йиғлашимни. Озодбек укам, ҳеч хафа бўлмай ўтиринг, бу ишлар ҳаммаси жойига тушиб кетади. Туҳмат қилманглар, ишда камчилик бўлади. Қаердан ҳам шу лавозимга келди, боши туҳматга қолиб кетди. Унинг фирмаси бўлса, хурсанд бўлинглар, демак порага эҳтиёжи йўқ. Бу ерда қандайдир тушунмовчилик бор. Билиб, билмай туҳмат қилмайлик, Аллоҳдан қўрқайлик. Шунча ўғирлаган амалдорларнинг биттасиям чўқилмадида, мен танийдиган одамлар, улар ўлиб ҳам кетди. Озодбекнинг лавозими кимгадир керак бўлиб қолди, шекилли», — дейди Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова.

Mashhur yangiliklar