23 Fevral 2023, 11:57 Layfstayl

Юлдуз Усмонова Дубайда 42 минг долларлик юбканинг нусхасини тиктиргани ҳақида гапириб берди (видео)

«Дубайда бир ҳафта 10 кун дам олдим. Ўшанда тиктирдим. Ишлари жуда қиммат уларнинг, лекин мендан пул олинмади», — дейди хонанда.

Юлдуз Усмонова Дубайда 42 минг долларлик юбканинг нусхасини тиктиргани ҳақида гапириб берди (видео)
Кадр: YouTube

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова Дубайда 42 минг долларлик юпканинг нусхасини тиктиргани ҳақида гапириб берди.

Юлдуз Усмонованинг сўзларига кўра Dior брендининг юбкасини кўрган ва шундан кийишни хоҳлаган. Бироқ нархи жуда қимматлиги сабабли бу нархга олишни истамаган. Шундан сўнг Дубайнинг машҳур ательеларидан бирида айнан шу юбканинг нусхасини тиктирган. Улар эса хонандадан пул олмаган.

«Дубайда бир ҳафта 10 кун дам олдим. Ўшанда тиктирдим. Ишлари жуда қиммат уларнинг, лекин мендан пул олинмади. Ўзбекистон халқи учун концерт экан, биз учун шуни кийинг, дейишди. Мен ҳам хурсанд бўлиб олдим. Ўша юбканинг ўзи Dior’да 42 минг доллар, биз айнан шу юбканинг бирга-бир нусхасини қилган эдик. Жуда қиммат. Нима хоҳлаган бўлсам шундай тиктирдим», — дейди хонанда.

Mashhur yangiliklar