31 Yanvar 2023, 01:05 Layfstayl

Юлдуз Усмонова аёллардан кўп куйгани ҳақида гапириб берди (видео)

«Нафақат санъатда, ҳаётда ҳам атрофимда аёллар йўқ», — дейди хонанда.

Юлдуз Усмонова аёллардан кўп куйгани ҳақида гапириб берди (видео)

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова аёллардан кўп куйгани ва уларга ишонмаслиги ҳақида гапириб берди.

Юлдуз Усмонованинг сўзларига кўра, унга шогирд тушиш истагида жуда кўплаб аёллар уйига келади. Лекин хонанда уларнинг ҳеч бирини шогирдликка олмайди. Сабаби кун келиб ҳасад қилиши ёки менсимаслиги мумкин. Хонандада шундай вазиятлар кўплаб кузатилган.

«Аёллардан кўп куйганман. Нечта аёл шогирд бўлай деб эшигимнинг тагида шоколад кўтариб турган бўлса, ҳофиз бўлганида нималар қилганини кўрдинглар. Қизларнинг ёмон феъли бор, улар ўзим бўлдим деб ўйлашади. Кеча эшигимнинг тагида дуо сўраб турганлар бугун менсимайди. Ҳасад қилиш учун ҳам битта дарахт экиш керак. Нафақат санъатда, ҳаётда ҳам атрофимда аёллар йўқ. Улар билан гапим қайнамайди», — дейди Юлдуз Усмонова.

Mashhur yangiliklar