Йигитали Мамажонов энг катта гонорарни Райҳон берганини айтди
«Лекин у пул менга керакмас эди», — дейди актёр.
Актёр Йигитали Мамажонов фаолияти давомида энг катта гонорарни собиқ рафиқаси Райҳоннинг клипидаги роли учун олганини айтди.
Актёр бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Машҳурлар» кўрсатувига берган интервьюсида айтиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, ўша пайтларда ўзини юлдузман, деб ҳисоблаган. Сабаби биринчи ва иккинчи клипларидан сўнг у машурликка эришган.
«Ундан кейин суратга Лола чақирди. Унинг клипида ҳам ҳом видео эди. Ўшанда бу сўзни биринчи марта эшитганман. Камерани ўзимга бериб қўйишди, реал ҳаётни кўрсатиб бергандек бўласиз. Улар бошқача ғоялар билан мухлисларни ҳайратда қолдирадиган ижодкорлар эди. Лоладан кейин Райҳон «Самода» деб номланган клипига чақирди. Энг катта гонорарни ҳам Райҳоннинг клипидан олганман, чунки ўша пайтда ўзимни юлдуз деб ўйлаганман. Биринчи, иккинчи клипларим билан танилиб бўлгандим. Қўлимга оз-мунча пул беришган, лекин у пул менга керакмас эди, сабаби маза қилиб ижод қилганман», — дейди Йигитали.