17 Fevral 2023, 14:12 Layfstayl

Ирода Дилроз отаси онаси билан ажрашгач яна оила қургани ҳақида гапириб берди

«Ўша пайт ҳозирги ақлим бўлганида, бошқача иш тутар эдим, деб ўйлайман», — дейди хонанда.

Ирода Дилроз отаси онаси билан ажрашгач яна оила қургани ҳақида гапириб берди

«Ниҳол» мукофоти совриндори, хонанда Ирода Дилроз отаси онаси билан ажрашгач яна оила қургани ҳақида гапириб берди.

Хонанда бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Ўзим» лойиҳасига берган интервьюсида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, ота-онаси ёшлигида ажрашган. Бироқ бир неча йилдан сўнг отаси қайтиб келган. Онаси у билан кўришишга таъқиқ қўймаган. Лекин отаси кейинчалик бошқа оила қурган.

«Хатоларимни кўп ўйлайман. Бироқ айнан ўша хатолар инсонни ҳақиқатга яқинлаштиради. Отам билан онам ёшлигимда ажрашган. Оилада тўрт фарзанд бўлганмиз, онам ёлғиз ўзи бизни катта қилган. Орадан йиллар ўтиб отам қайтиб келган. Аёл киши қийинчиликларни ўзи енгиб ўтса, алам қиларкан.

Ўша пайтда онам отам қайтиб келганига эътибор бермагани учун ҳам индамаганмиз. Вақт ўтиб отам бошқа оила қурди. Ойимнинг бирор марта отангни бориб кўрма, деганини эслолмайман. Ўша пайтда ёш бўлганман, нимага ота биз билан қолинг, бирга яшаймиз деб айтмаганимни ўйлайман. Уларни кўп эслайман, жуда ҳам камтар инсон эдилар. Вақт ўтиб отам оила қурди, яна битта синглим бор. Ўша пайт ҳозирги ақлим бўлганида, бошқача иш тутар эдим, деб ўйлайман», — дейди хонанда.

Mashhur yangiliklar