Хонанда Авазбек Олимов судда ютқазди
Ундан шоира фойдасига 170 млн сўм ундириш белгиланди.
Қўшиқчи Авазбек Олимов шоира Маҳлиё Аҳророванинг «Гўзал ёрим» шеърини унинг рухсатисиз йиллар давомида «Севар ёрим» номи остида куйлаб келгани учун товон пули ва маънавий зарар тўлайдиган бўлди.
Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 24 майдаги ҳал қилув қарори билан хонанда Авазбек Олимовдан даъвогар Маҳлиё Аҳророва фойдасига 150 млн сўм товон пули ва 20 млн сўм маънавий зарар ундириш белгиланди.
Шунингдек, Авазбек Олимовга «Севар ёрим» қўшиғини ижро этмаслик мажбурияти юклатилган. Бундан ташқари, хонанда ҳисобидан шоира фойдасига олдиндан тўланган 6 млн 680 минг сўм давлат божи ва 34 минг сўм почта харажатини ундириш ҳам белгиланган.
Маълумот учун, шоира Маҳлиё Аҳророва судга даъво аризаси киритиб, хонанда Авазбек Олимов унинг «Гўзал ёрим» шеърини ўзгартириб, «Севар ёрим» номи остида муаллифнинг рухсатисиз ижро этиб келганлигини, «Гўзал ёрим» шеъри 2009 йилда ёзилганлиги ва «Сўзи гавҳарим» китобида чоп этилганлиги, хонанда уни 2015 йилдан ҳозирги кунга қадар мунтазам равишда номини ўзгартириб, турли давраларда ижро этиб келганлигини таъкидлаганди.
Мавзуга оид хабарлар:
Sirdaryoda sobiq ayolini do‘pposlab, sochini qirib tashlagan erkakka hukm o‘qildi 2024-yilda qancha fuqaro tuhmat va haqorat qilgani uchun sudlangani ochiqlandi Farg‘onada voyaga yetmagan qiz o‘limiga sababchi bo‘lgan haydovchi qamaldi Surxondaryoda 19 kishini chuv tushirgan firibgar qamaldi Toshkent viloyatida taksichiga pichoq bilan hujum qilgan ikki talaba qamaldi