13 Fevral 2023, 10:41 Layfstayl

Гулзода Худойназарова нега эри билан ажрашганини очиқлади

«Борини айтаман, ниқобсиз. Ниқобли гаплардан чарчадим очиғи», — дейди хонанда.

Гулзода Худойназарова нега эри билан ажрашганини очиқлади

Хонанда Гулзода Худойназарова турмуш ўртоғи билан ажрашганининг сабабини очиқлади.

Хонанданинг сўзларига кўра, турмушга чиққач эри билан 5–6 йил бирга яшаган. У оилада боқувчи вазифасида бўлган. Турмуш ўртоғи оила боши вазифасини бажармаган.

Гулзода Худойназарованинг таъкидлашича, бу ҳолат кўплаб санъат соҳасидаги аёлларда кузатилади. Хонанда шундан сўнг эри билан келишган ҳолда ажрашган. Бироқ улар ўртасидаги дўстлик алоқалари узилмаган.

«Ҳақиқатан ҳам менда шундай бўлди. Турмушга чиқдим, улар билан 5–6 йил яшадим. Ўзимга доим савол бераман, нимага ажралиш учун кимдир, албатта, ёмон бўлиши керак. Нега табиати, характери тўғри келмагани учун, севги кўрмаётгани учун, эр-хотин бир-биридан энергия олмаётгани учун ажралиши мумкин эмас? Нега мен жабрдийда бўлишим керак, нега уни ёмонлашим керак?

Жавобим: у ҳам ёмон эмас. Мен ўзим учун ёмон эмасман. Биз шунда ажрашдик. Мен оилада боқувчи вазифасига ўтиб қолдим. Бу сир эмас. Кўп санъаткорлар оиласида қанчалик яширсак ҳам сирлик даражаси йўқ. Турмуш ўртоғим боқувчилик вазифасини ўзига топширишга ҳаракат қилдим.  Иш бермади ва биз гаплашдик, ҳеч қандай жанжалларсиз, келишиб ажрашдик.

Яъни уйдан чиқиб кетдим. Чиқиб кетганимда ҳам онгимда бир хаёл турарди. Эҳтимол, хулоса чиқариб, яхши томонга ўзгартирса, мен оиламга қайтаман. Ўшанда ҳам севганим учун эмас, фарзандим учун. Турмушга чиқиш ёшидан ўтдим, 29 ёшдаман. Турмуш ўртоғим билан тажрибам ўша ерда тугабди, деб қарадим. Фарзандим дунёга келиши керак экан, деб қарадим.

Бир-биримизга нисбатан ҳурматдамиз. Борини айтаман, ниқобсиз. Ниқобли гаплардан чарчадим очиғи. Келишиб фарзандимизни истироҳат боғларига бирга олиб борамиз, бирга овқатланамиз. Бирор жойга кетсам, боласи билан ўйнаб туради. Муносабатимиз қалбан дўстона сақланиб қолган. Ҳозирда ҳам ҳаётимда эркак йўқ. Фарзандим борлиги учун истиҳола қилардим», — дейди хонанда.

Mashhur yangiliklar