10 Fevral 2023, 16:56 Layfstayl

Дилдора Умарова ўзидан 20 ёш катта эркакка турмушга чиққани ҳақида айтиб берди (видео)

Актриса унга иккинчи хотин бўлган.

Дилдора Умарова ўзидан 20 ёш катта эркакка турмушга чиққани ҳақида айтиб берди (видео)

Актриса Дилдора Умарова ўзидан 20 ёш катта инсонга турмушга чиқиб, бахтини топгани ҳақида айтиб берди.

Дилдора Умарованинг сўзларига кўра, ёшлигидан ўзидан 20 ёш катта эркакка турмушга чиқишни орзу қилган. Турмуш ўртоғини учратганида бу айнан унинг инсони эканлигини англаган. Дастлаб отаси бунга қаршилик қилган. Лекин кейинчалик ўзи рози бўлган. Бу актрисанинг биринчи, эрининг эса иккинчи турмуши.

«Турмуш ўртоғим мендан 20 ёш катта. Ёшлигимда негадир ўзимдан 20 ёш катта инсонга турмушга чиқаман, деб орзу қилганман. Ният қилса, бўларкан шу нарса. Улар дипломатия соҳасида ишлаган. Буларни кўрганимда айнан ўзим хоҳлаган инсонни топдим, деганман. Лекин дадам қаршилик билдирган. Одамлар нима дейди, деган. Лекин турмуш ўртоғим билан суҳбатлашиб рози бўлган», — дейди Дилдора Умарова.

Mashhur yangiliklar