29 Yanvar 2023, 19:16 Layfstayl

Азиза Ёқубова эрини алиментга беришга мажбур бўлди (видео)

«Берган пулини ҳеч бўлмаса ҳожатхона қоғозига ишлатаман», — дейди актриса.

Азиза Ёқубова эрини алиментга беришга мажбур бўлди (видео)

Актриса Азиза Ёқубова собиқ турмуш ўртоғини алиментга беришга мажбур бўлди.

Азиза Ёқубова бу ҳақда ўз саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, шу вақтгача эри ҳеч қаерда ишламаслиги сабабли қайнота-қайнанасига раҳми келиб, алиментга бермаган. Лекин сўнгги кунларда эри унга босим ўтказяпти, шу орқали уни жазолаш мақсадида.

«Ариза ёздирдим. Узоғи 100 минг сўм сарфлар экансиз. Масалаҳатим, ўзингизни қийнаманг. Эринингиз ҳеч қаерда ишламаса, 1 миллион сўм берилар экан. Ҳеч бўлмаганда ҳожатхона қоғозига ишлатасиз. Шу пул фақат шунга етадику. Мен ҳам 3-4 йилдан бери қила олмасдим. Унинг пули керак эмас, дегандим.

Лекин менинг яшашимга бермасдан, ўзи фоҳишалар билан юриб, суратга олиш майдончасига келиб, мен билан ишлаётган, менга пул бераётган эркаклар билан уришиб, уларга маънавий, жисмоний зарар етказиб келган одамни алиментга топшириш керак. Алимент бунинг жазосини берсин. Энди яхши Азиза тугади, энди «Журналист»даги Азизага айландим», — дейди актриса.

Mashhur yangiliklar