17 Fevral 2023, 01:59 Layfstayl

«Ҳаттоки юзимга қарамаган». Сайёра Қўзиева оиласи санъаткор бўлишига қарши бўлгани ҳақида гапирди

«Ўша пайтда аёл кишининг саҳнага чиқиб, қўшиқ айтиб, рақсга тушиши фожиа бўлган», — дейди хонанда.

«Ҳаттоки юзимга қарамаган». Сайёра Қўзиева оиласи санъаткор бўлишига қарши бўлгани ҳақида гапирди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сайёза Қозиева оила аъзолари санъаткор бўлишига қарши бўлгани ҳақида гапириб берди.

Хонанда бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Ўзим» кўрсатувига берган интервьюсида айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, оиласида эркаклар ўтирган дастурхонга ҳатто аёллар ўтирмаган. Шундан оилада тарбияланган бўлишига қарамай хонанда санъаткор бўлишга қатъий интилган. Кўплаб қариндошлари шундан сўнг ундан юз ўгирган.

«Оила аъзоларим санъаткор бўлишимга мутлақо қарши бўлган. Ўша пайтда аёл кишининг саҳнага чиқиб, қўшиқ айтиб, рақсга тушиши фожиа бўлган. Бу 40–50 йилларда эмас, 79–80 йилларда бўлган эди. Масалан, бизнинг оиламизда қариндош уруғларимиз орасида бир урф-одат бор эди: эркаклар ўтирган дастурхонда аёл ҳеч қачон кўриниш бермасди.

Шунинг учун отам ҳам, онам ҳам санъаткор бўлишимга норози эди. Шунга қарамасдан санъатга жонимни фидо қиламан, саҳнага чиқаман, деб жуда кўп қийинчиликлар, маломатлар, отилган тошлар бўлсада ҳаракат қилдим. Ҳаттоки қариндошларим юзимга қарамаган, мени уйларига чақирмаган, уйимизга келганида ҳам мен чиққанимда тескари қараган пайтлар бўлган», — дейди Сайёра Қўзиева.

Mashhur yangiliklar