
Toshkentda atmosfera sifati biroz yomonlashdi
1 Aprel 2025, 08:42Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
ЎзА хабарига кўра, таниқли актёр ва режиссёр узоқ давом этган хасталикдан сўнг оламдан ўтган.
Машраб Кимсанов «Водиллик келин», «Оловли йўллар», «Отамдан қолган далалар», «Масхарабоз», «Умид», «Зебузар», «Ҳаёт мамот», «Ҳақиқий эркаклар ови», «Сеҳрли қалпоқча», «Онагинам орзуси» каби кўплаб фильмларда эсда қоларли ролларни ижро этган.
Шунингдек, ижодкор «Тоғлик куёв» фильмининг постановкачи режиссёри ҳисобланади.