1 Yanvar 2024, 10:35 Layfstayl

«Қаердан биласиз, балки мен бепуштдирман?». Муниса Ризаева хейтерлар, ҳижобга киришга тайёрлиги ва саҳнада микроинсульт олгани ҳақида

«Олдин ҳижоб ўраш ҳақида ҳар хил фикрлар билдирганман. Бугунги кунга келиб тушуниб етдимки, бу фарз», — дейди қўшиқчи.

«Қаердан биласиз, балки мен бепуштдирман?». Муниса Ризаева хейтерлар, ҳижобга киришга тайёрлиги ва саҳнада микроинсульт олгани ҳақида

Хонанда Муниса Ризаева «Нима гап» YouTube каналига берган интервьюсида ижтимоий тармоқлардаги дилини оғритувчи саволлар, ҳижобга киришни исташи ҳамда дунёқарашини ўзгартириб юборган фикрлар ҳақида сўзлаб берди.

«Бир неча кун аввал Инстаграм саҳифам орқали жонли эфир қилиб, бошқа ҳеч қачон бу ишни қилмасликка қарор қилдим. Шунингдек, изоҳларга ҳам бошқа жавоб бермайман. Мен ўзбек шоу-бизнесидаги мухлислари билан энг кўп мулоқот қиладиган хонандалардан бири эдим. Жонли эфирда одамлар мени ва эримни ҳақорат қилиб ёза бошлади. Мен уларга «Аллоҳнинг олдида сизлар ким бўлибсизлар? Нима учун Аллоҳнинг ишларига аралашасизлар?», дедим.

Улар менга »Нимага фарзандли бўлмаяпсиз? Уялмайсизми, фарзанд кўрмасликдан?« дейишди ҳатто. «Қаердан биласиз, балки мен бепуштдирман? Балки болали бўлишни орзу қиламан, лекин болали бўлолмасман. Ёшлигимдан болали бўлишни хоҳлайман, балки Аллоҳ менга ҳали бермагандир? Бир мусулмон инсоннинг иккинчи мусулмонга бундай саволларни бериши катта гуноҳ деб биламан. Бундай саволлардан дилим оғриб, йиғлаб ўтирганимда эрим Шу жонли эфирга кирма, ўқима бундай изоҳларни» дейди. Чунки сиқилишимни хоҳламайди. Авваллари бунақа нарсаларга эътибор бермасдим, лекин ёш ўтган сари инсоннинг кўнгли нозик бўлиб қоларкан»

«Бўлса бўлди, бўлмаса шунгаям шукр»

«Икки ойча аввал ҳаётга қарашларим бутунлай ўзгариб кетди. Ҳозир босаётган қадамимни олдин 10 марта ўйлайдиган бўлсам, ҳозир 100 марта ўйлайдиган бўлдим. Пул, машҳурлик, бахтли бўлиш ҳақида ўйлардим. Яъни миямдаги фикрлар фақат мана шу дунёдаги моддий нарсалар билан боғлиқ эди. Ҳозир эса менга пул ва машҳурликнинг қизиғи йўқ. Ҳозир эса «Бўлса бўлди, бўлмаса шунгаям шукр» деган фикр пайдо бўлган менда».

«Ҳижобга киришга тайёрман, эрим буни хоҳламаяпти»

«Олдин ҳижоб ўраш ҳақида ҳар хил фикрлар билдирганман. Бугунги кунга келиб тушуниб етдимки, бу фарз. Яхшимисан, ёмонмисан ўранишинг шарт. Ўрана олмаётганим бу менинг ҳозирги кундаги энг катта минусим. Мен буни жуда ҳам хоҳлайман, бунга мен йиллар давомида келяпман. Лекин эрим ўранишимга қатъиян қарши. У менга «Сени деб динимни ўзгартирдим, сен ҳам менинг битта айтганимни қил», деди.

Mashhur yangiliklar