20 Yanvar 2023, 16:43 Layfstayl

«Қаҳ-қаҳа»чилар эфир вақтида рафиқаларига севги изҳор қилди (видео)

Улар ҳар куни аёлларига буни айтишини таъкидлади

«Қаҳ-қаҳа»чилар эфир вақтида рафиқаларига севги изҳор қилди (видео)

«Қаҳқаҳа» жамоаси аъзоси Соҳиб Ҳасанов эфир вақтида рафиқасига севги изҳор қилди.

Актёрлар «Омон-омон» кўрсатувига меҳмон сифатида таклиф этилган. Бошловчилар улардан қачон рафиқаларига сўнгги бор яхши кўришини айтганини сўраган. Улар эса буни ҳар куни айтишини таъкидлаган. Шундан сўнг бошловчилар бунинг исботи сифатида эфир вақти ҳам севги изҳор қилишларини сўраган. Жамоа аъзоси Соҳиб Ҳасанов рафиқасига қўнғироқ қилиб, дил изҳорини айтган.

«Ассалому алайкум. Сизга телефон қилиб шуни айтмоқчиманки, хотинжон, аяжониси, мен сизни яхши кўраман, сизни севаман», — дея изҳор қилган Соҳиб Ҳасанов рафиқасига.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 🟡 OMON-OMON 🔴 MY5 (@omon_omon_official)

Mashhur yangiliklar