25 Mart 2024, 18:23 Жаҳон

Ўзбекистонликлар Канададаги 5 мингта бўш иш ўрнига таклиф этилмоқда

Иш ҳақи соатига 30 долларгача бўлиб, фуқаролар қурилиш, хизмат кўрсатиш ва техник соҳаларда ишлашлари мумкин.

Ўзбекистонликлар Канададаги 5 мингта бўш иш ўрнига таклиф этилмоқда

Канада иш берувчилари билан эришилган келишувга кўра, ўзбекистонликлар қурилиш, хизмат кўрсатиш ва техник соҳаларга фуқаролар ишга таклиф этилмоқда. Бу ҳақда матбуот хизмати хабар берди.

Дастлаб фуқаролар қурилиш соҳасида қуйидаги ишларга таклиф қилинади:

  • дурадгор;
  • пайвандчи;
  • электрик;
  • сантехник;
  • бетончи;
  • ойначи;
  • том ёпувчи;
  • пол қопламаларини ётқизиш бўйича ёрдамчи;
  • ўрмон хўжалиги ва бошқалар.

Номзодларга қўйиладиган талаблар ва зарур ҳужжатлар:

  • 18 ёшдан 45 ёшгача бўлиши;
  • инглиз тили, француз тили ёки испан тилларидан бирини билиш;
  • қурилиш касб-таълими мутахассислиги бўйича гувоҳнома, сертификат, диплом;
    хорижга чиқиш паспорти нусхаси.

Иш ҳақи барча солиқларни ҳисобга олган ҳолда соатига $12,5дан $30гача берилади. Номзодлар ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Талабларга мос келмайдиган фуқароларнинг номзоди кўриб чиқилмайди. Ҳар бир номзод маълумотлари иш берувчи ташкилот вакиллари томонидан кўриб чиқилади ва хорижий тилда суҳбатдан ўтказилади.

Машҳур янгиликлар