Ўзбекистонга газ етказиб берилиши Россиядаги газ қувурларига босимни оширди
Ўзбекистонга газ етказиб бериш бошланиши билан «Газпром» Россия газ транспорти тизимидаги оқимларни қайта конфигурация қилиш, шунингдек, мамлакатдаги ерости газ сақлаш тизими ишини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди.
Қозоғистон орқали Ўзбекистонга Россия газини етказиб беришнинг бошланиши Россия газ транспорти тизимидаги газ оқимларини қайта конфигурация қилишни, шунингдек, мамлакатдаги ерости газ сақлаш тизими юкини ўзгартиришни талаб қилди. Бу ҳақда «Газпром ПХГ» МЧЖ бош директори Игорь Сафонов маълум қилди.
7 октябрдан Ўзбекистон Қозоғистон ҳудуди орқали «Марказий Осиё—Марказ» газ қувури орқали Россиядан газ импортини бошлаган. UzGasTrade ва «Газпром экспорт» МЧЖ ўртасидаги икки йиллик шартномага кўра, кунига 9 миллион куб метр ёки йилига қарийб 2,8 миллиард куб метр газ етказиб бериш кўзда тутилган.
Сафоновнинг сўзларига кўра, ушбу етказиб беришнинг бошланишини ҳисобга олган ҳолда, «Волгабўйи ва Оренбург вилоятидаги ерости газ омборларига юкнинг ошиши кутилмоқда». Шу билан бирга, Калуга, Саратов вилоятлари, Бошқирдистон ва Удмуртиядаги бир қатор газ иншоотлари кучайтирилган режимда ишламоқда.
Бундан ташқари, «Газпром трансгаз Екатеринбург» газ транспорт компаниясининг газ ташиш қувватлари қисман экспортга йўналтирилади, Челябинск ва Свердловск вилоятлари эҳтиёжларини қондириш билан асосан «Газпром Трансгаз Сургут» шуғулланади.
«Бу йил қишда биз Уренгой-Челябинск йўлаги бўйлаб ёнилғи таъминотини кўпайтиришимиз керак. Бу қувурга юк ортишига сабаб нафақат Ўзбекистонга газ экспорти, балки ёнилғи сарфини кўпроқ истеъмол қила бошлаган Урал вилоятининг иқтисодий ривожланиш ўсишидир», — деди Сафонов.
Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов аввалроқ мамлакат «Газпром» билан Россия газининг келгусида, асосан куз-қиш мавсумининг энг совуқ палласида етказиб бериш ҳажмини муҳокама қилаётгани ҳақида хабар берилганди. Аввалроқ у Россиядан 300 миллион куб метрга яқин газ етказиб берилганини маълум қилган.