13 Noyabr 2023, 08:52 Жаҳон

Ўзбекистон босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги Исроил аҳоли пунктларини ноқонуний деб тан олишга овоз берди

Резолюцияга фақат етти давлат қарши чиқди: АҚШ, Канада, Исроил, Венгрия, Микронезия, Маршалл ороллари ва Науру. 18 давлат бетараф қолди, яна 21 давлат умуман овоз бермади.

Ўзбекистон босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги Исроил аҳоли пунктларини ноқонуний деб тан олишга овоз берди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо давлатлар босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги Исроил турар жойларини ноқонуний деб эълон қилиш учун овоз берди. 145 давлат, жумладан, Ўзбекистон уни қўллаб-қувватлади.

Резолюцияга фақат етти давлат қарши чиқди: АҚШ, Канада, Исроил, Венгрия, Микронезия, Маршалл ороллари ва Науру. 18 давлат бетараф қолди, яна 21 давлат умуман овоз бермади.

БМТ «Исроилнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ва чора-тадбирлари оқибатида босиб олинган Фаластин ҳудудида, жумладан, Шарқий Қуддусдаги оғир вазиятдан чуқур ташвиш билдиради ва зудлик билан Исроилнинг барча ноқонуний аҳоли пунктлари ва девор қурилишини тўхтатиш, Ғазо сектори блокадасини бекор қилиш, тинч аҳолига қарши ҳаддан ташқари ва беғараз куч ишлатиш ва ҳарбий амалиётларни бутунлай тўхтатиш, кўчманчиларнинг зўравонлиги, муқаддас қадамжоларга қарши провокация ва даъватлар, мол-мулкни йўқ қилиш ва мусодара қилиш, тинч аҳолини мажбуран кўчириш, минглаб тинч аҳолини ҳибсга олиш ёки қамоққа олиш ва Фаластин тинч аҳолисига қарши барча жамоавий жазо чораларини тўхтатишга чақиради».

Машҳур янгиликлар