8 Noyabr 2023, 07:18 Жаҳон

YouTube фойдаланувчилар учун янги функцияни синовдан ўтказмоқда

Худди шундай тугма Netflix платформасида ҳам бор бўлиб, хизмат 2021 йилда ишга туширилган.

YouTube фойдаланувчилар учун янги функцияни синовдан ўтказмоқда

YouTube ўз иловасида фойдаланувчиларни нима кўришни билмай қолганда тасодифий видеога йўналтирувчи янги «Play something» тугмасини синовдан ўтказмоқда. Бу ҳақда The Verge хабар берди.

Илованинг асосий саҳифасидаги видеолар лентаси кўздан кечирилаётганда «Play something» тугмаси пайдо бўлади. У фойдаланувчини қисқа видеоларга ҳам, оддий видеоларга ҳам йўналтиради.

Таъкидлашича, YouTube тасодифий видеоларни танлашда фойдаланувчининг томоша тарихини ҳисобга оладими ёки йўқми, шунингдек, сервис бу функцияни қанчалик кенг жорий этаётгани ноаниқлигича қолмоқда. YouTube тармоғига эгалик қилувчи Google янги функциянинг пайдо бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳали изоҳ бермади.

«Play something» тугмаси пайдо бўлишини биринчи марта Reddit фойдаланувчилари шу йилнинг май ойида пайқашган эди. Худди шундай тугма Netflix платформасида ҳам бор бўлиб, хизмат 2021 йилда ишга туширилган. Уни босгандан сўнг фойдаланувчига тасодифий кўрсатувлар ва филмлар таклиф этилади.

Машҳур янгиликлар