10 Noyabr 2023, 16:25 Жаҳон

Uzbekistan Airways Хабаровскдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Авиақатнов 4 декабрдан бошланиб, ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилади.

Uzbekistan Airways Хабаровскдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Uzbekistan Airways 4 декабрдан бошлаб Хабаровскдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Хабаровскдан Ўзбекистон пойтахтига парвозлар Airbus А321 самолётларида ҳафтада бир марта — душанба кунлари амалга оширилади.

Икки шаҳар ўртасида охирги марта парвозлар ўн йил аввал амалга оширилган. Аэропорт маъмуриятининг таъкидлашича, яқин орада ушбу йўналиш бўйича чипталар сотуви бошланади.

Машҳур янгиликлар