18 Yanvar 2024, 21:21 Жаҳон

«Толибон» сифатсиз ёғни Ўзбекистонга қайтариб юборди

Ҳайратон портидан талаб қилинадиган стандартларга жавоб бермаган 1680 та қутидаги 5 литрли ёғлар Ўзбекистонга қайтарилган.

«Толибон» сифатсиз ёғни Ўзбекистонга қайтариб юборди

«Толибон» ҳаракати импорт қилинган 1680 та қутидаги ёғни сифатсизлиги сабаб Ўзбекистонга қайтариб юборганини маълум қилди. Бу ҳақда Афғонистон Озиқ-овқат ва фармацевтика идораси хабар берди.

Таъкидланишича, тегишли чора Балх вилояти Миллий озиқ-овқат ва зираворлар бошқармаси томонидан амалга оширилган. Улар Ҳайратон портидан талаб қилинадиган стандартларга жавоб бермаган 1680 та қутидаги 5 литрли ёғларни Ўзбекистонга қайтариб юборган.

16 январь куни ҳам Ҳайратон портидан 62 тоннадан ортиқ сифатсиз нефть Ўзбекистонга қайтарилгани маълум қилинганди. Афғонистон Миллий стандартлар бошқармаси сўнгги кунларда ушбу портга маълум миқдорда нефть келганини, бироқ текширувдан сўнг у сифатсизлиги аниқланиб, қайтарилганини таъкидлаган.

Машҳур янгиликлар