20 Fevral 2024, 21:33 Жаҳон

Санкт-Петербургда номаълум шахс Ўзбекистон фуқаросига ўқ узди

Ўзбекистонлик эркакнинг саломатлиги юзасидан маълумот берилди. Ёлланма қотил қидирилмоқда.

Санкт-Петербургда номаълум шахс Ўзбекистон фуқаросига ўқ узди

Санкт-Петербургдаги 622-сонли гимназия яқинида ёлланма қотил Ўзбекистон фуқаросига ўқ узди.

Жабрланувчи 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси Рустамбек Алдаевдир. У петербурглик адвокатнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлаган. Алдаев қора рангли Toyota Camry машинасида болаларни гимназияга олиб келган.

Ўзбекистон фуқароси машинага қайтаётганида номаълум шахс «Макаров» тўппончаси билан унинг бошининг орқа қисмига ўқ узган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёлланма қотилнинг нишони ҳайдовчи бўлмаган. Айни пайтда ўзбекистонлик эркак нафас олаётгани, бироқ ҳушсиз экани маълум.

Ҳодиса оқибатида болалар жабрланмаган. Гимназиядаги машғулотлар жадвал асосида олиб борилмоқда. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда. Қотил қидирувга берилган, воқеа жойида полиция ходимлари «Макаров» тўппончасидан 9 мм калибрли 1 дона гильза топди.

Машҳур янгиликлар