25 Mart 2024, 20:16 Jahon

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

Бошқирдистон давлат аграр университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан Наврўз байрами тадбири ташкил этилди.

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди

Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилди, деб хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Келтирилишича, Татаристондаги «Таграс холдинг», Бошқирдистондаги «Хотковский автомост», «БиоТехТугузли», Санкт-Петербургдаги «Шадаксстрой» ва Туладаги корхоналарда ишлаётган ўзбекистонликлар ва уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди.

Перм ва Благовешенск шаҳрида қийин аҳволда қолган фуқароларга моддий ҳамда ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, Бошқирдистон давлат аграр университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан Наврўз байрами тадбири ташкил этилди.

Mashhur yangiliklar