9 Fevral 2024, 10:54 Жаҳон

Qatar Airways Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди

Парвозлар июн ойидан бошланиши ва ҳафтасига тўрт марта амалга оширилиши айтилмоқда.

Qatar Airways Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди

Қатар давлатига тегишли Qatar Airways авиакоманияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўяди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Доҳа—Тошкент—Доҳа йўналиши бўйича илк парвоз 2024 йил 2 июнга белгиланган. Қатновлар ҳафтасига тўрт марта — душанба, чоршанба, жума ва якшанба кунлари Airbus A320 самолётларида амалга оширилади.

Маълумот учун, бош қароргоҳи Доҳа шаҳрида жойлашган Qatar Airways Қатарнинг миллий авиакомпанияси ҳисобланади. Авиакомпания дунё бўйлаб 170 дан ортиқ йўналишларга парвоз қилади.

Машҳур янгиликлар