8 Noyabr 2023, 01:29 Жаҳон

Қозоғистонда ўртача иш ҳақи 750 доллардан ошди

Энг паст даромад эса Туркистон вилоятида — 248,9 минг тенге (534 доллар) кузатилган.

Қозоғистонда ўртача иш ҳақи 750 доллардан ошди

Қозоғистонда бир ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи 350 минг 542 тенгедан (753 доллар) ошди.

Долларда ўртача чораклик курс бўйича ўртача ойлик иш ҳақи кўрсаткичи 770 долларни ташкил этди.

«Тахминан 10 йил олдин, 2013 йил июлида ҳам худди шундай эди — 739 доллар. Агар яқин ўтмишга қайтадиган бўлсак, жорий натижалар ўтган чоракдагидан ёмонроқ, ўшанда бу кўрсаткич 814 доллар бўлган, лекин 2022 йилнинг учинчи чорагидан (631 доллар) яхшироқ», — деб хабар беради DataHub.

Статистик маълумотларга кўра, ўртача ойлик иш ҳақининг энг катта ўсиши қуйидаги вилоятларга тўғри келди:

  • Жетисув вилояти — 21,1 фоизга;
  • Олмаота — 20,8 фоизга;
  • Қизилўрда вилояти — 20,7 фоизга.

Миллий статистика бюроси энг юқори маош Атирау вилоятида қайд этилгани — 602,4 минг тенге (1294 доллар), энг паст даромад эса Туркистон вилоятида — 248,9 минг тенге (534 доллар) кузатилганини маълум қилди.

«Саноат бўйича энг юқори иш ҳақи тоғ-кон саноати ва қазишда ўртача кўрсаткичидан 2,2 баравар юқори, молия ва суғурта фаолиятида — 1,9 баробар, ахборот ва коммуникациялар соҳасида — 1,5 баробар, касбий, илмий ва техник фаолиятда — 1,5 баробар юқори», — дея таъкидлайди экспертлар.

Машҳур янгиликлар