12 Fevral 2024, 23:27 Жаҳон

Осиё Кубоги турнирининг рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Мусобақа чемпиони Қатардан 4 нафар футболчи таркибга киритилди.

Осиё Кубоги турнирининг рамзий терма жамоаси эълон қилинди

Осиё футбол конфедерацияси талқинига кўра Осиё Кубоги мусобақасининг рамзий жамоаси эълон қилинди.

Қатар терма жамоаси ўз давлатида ўтказилган Осиё Кубогида кетма-кет иккинчи марта ғолибликни қўлга киритди.

Осиё Кубогининг рамзий жамоаси қуйидаги таркибдан иборат бўлди:

  • Дарвозабон: Мешаал Баршам (Қатар);
  • Ҳимоячилар: Али ал-Булайҳи (Саудия Арабистони), Лукас Мендес (Қатар). Абдаллаҳ Насиб (Иордания);
  • Ярим ҳимоячилар: Ли Канг-Ин (Жанубий Корея). Ҳассан ал-Ҳайдос (Қатар), Крейг Гудвин (Австралия), Меҳди Гаеди (Эрон);
  • Ҳужумчилар: Язан ал-Наимат (Иордания), Аймен Ҳуссейн (Ироқ), Акром Афиф (Қатар).

Машҳур янгиликлар