10 Noyabr 2023, 16:19 Жаҳон

Ҳолливуд актёрлари иш ташлашни тугатди

Актёрлар касаба уюшмаси иш берувчилар билан умумий қиймати 1 миллиард доллардан ошиқ «фавқулодда миқёсдаги» келишувга эриша олди.

Ҳолливуд актёрлари иш ташлашни тугатди

АҚШ Телевидение ва радио артистлари федерацияси ҳамда Киноактёрлар гилдияси (SAG-AFTRA) Кино ва телевидение продюсерлари алянси (AMPTP) билан ўз аъзоларига 9 ноябр, пайшанба кунидан бошлаб 118 кунлик иш ташлашни тугатишга имкон берувчи тахминий келишувга эришганини маълум қилди.

Шартнома минимал тўловларни оширишни, федерация аъзоларини «сунъий интеллект таҳдидлари»дан ҳимоя қилиш чораларини ўз ичига олади ва биринчи марта «оқимли эфирдаги иштирок учун бонусни» ўз ичига олади.

Тахминан 160 000 кишидан иборат актёрлар касаба уюшмаси 14 июл куни иш ташлашни бошлади, бу АҚШ киносаноатидаги барча ишлаб чиқаришни амалда тўхтатди. Актёрлар маошларни ошириш, қўшимча ишлаганлик учун компенсация тўлаш ва кинода сунъий интеллектдан фойдаланишни чеклашни талаб қилган.

Машҳур янгиликлар