25 Yanvar 2023, 20:37 Жаҳон

NASA Марсга парвозлар учун ядро ракета двигателини синовдан ўтказади

Инқилобий технология келажакдаги бошқариладиган миссиялар учун имкониятларни кенгайтиради.

NASA Марсга парвозлар учун ядро ракета двигателини синовдан ўтказади

NASA Марсга парвозлар учун 2027 йилгача ядровий ракета двигателининг синовларини ўтказади. Режалар ҳақида ташкилот раҳбари Билл Нелсон маълум қилди.

Унга кўра, NASA илғор тадқиқотлар идораси билан ҳамкорликда ишлайди. У, шунингдек, ушбу инқилобий технология келажакдаги бошқариладиган миссиялар учун имкониятларни кенгайтиришига ишонч билдирди.

Аввалроқ Аэронавтика ва космик тадқиқотлар миллий бошқармаси мутахассислари ўзга сайёраликларни қидиришга мўлжалланган телескопни ишлаб чиқаётгани хабар қилинганди. Олимларнинг фикрига кўра, асосий қийинчилик энг осон тавсифланадиган сайёраларни топишдир.

Машҳур янгиликлар