2:04 · 04.12.2023 Жаҳон

«Исроил заифлашди»: Киссинжер ўлимидан олдин ҲАМАС билан уруш ҳақида нималар деган?

Унинг фикрича, фаластинликлар ҳали ҳам Исроилни йўқ қилишга интилади ва Яқин Шарқда барқарор тинчлик бўлмайди.

«Исроил заифлашди»: Киссинжер ўлимидан олдин ҲАМАС билан уруш ҳақида нималар деган?

АҚШ собиқ давлат котиби Генри Киссинжер ўзининг сўнгги интервьюларидан бирида мустақил Фаластин давлати тузилишига қарши чиққан. Бу ҳақда Politico хабар берди.

Унинг фикрича, фаластинликлар ҳали ҳам Исроилни йўқ қилишга интилади ва Яқин Шарқда барқарор тинчлик бўлмайди. Америкалик сиёсатчи Исроил можарога барҳам бериш учун АҚШдан кўпроқ ёрдамга муҳтожлигини айтган.

«Исроил собиқ бош вазири Ариел Шарон муаммони икки давлат ечими билан ҳал қилиш мумкинлигини синаб кўриш учун Ғазони деярли мустақил қилди. Аслида, бу жуда мураккаб вазиятга олиб келди. Охирги икки йил ичида вазият 2005 йилдагидан анча ёмонлашди», — деган Киссинжер 18 октябрь куни бўлиб ўтган онлайн конференцияда.

Шарон режасига кўра, 2005 йилда Исроил Ғазо секторидаги барча яҳудий аҳоли пунктларини ёпган ва у ердан ўз қўшинларини олиб чиққан. Тахминан икки йил ўтгач, сектордаги ҳокимият ҲАМАС ҳаракати томонидан тўлиқ қўлга киритилган.

«Яқин Шарқдаги яҳудийлар ва араблар ўртасидаги можарони икки мустақил давлат — Фаластин ва Исроилни яратиш билан ҳал қилиб бўлмайди», — деган Киссинжер. Унинг сўзларига кўра, «икки давлатли ечим» Исроил ва Фаластин ўртасида барқарор тинчликни кафолатламайди. Сиёсатчи Фаластиннинг бир қисми «Исроилни ағдариб ташлашга қатъий қарор қилишига» ишонган. У Ғарбий Соҳилни Иордания назоратига ўтказиш кераклигини айтган. Киссинжер Исроил энди ҲАМАС билан эмас, араб дунёси билан музокара олиб бориши кераклигини қўшимча қилган.

«Исроил ва Фаластин ўртасидаги тўғридан тўғри музокаралар самарали бўлишини кўрмаяпман», — деган собиқ давлат котиби. У Исроил атрофдаги араб давлатлари билан солиштирганда заифлашганини билдирган. Киссинжернинг фикрича, ҳозирги можарога барҳам бериш учун АҚШнинг фаолроқ иштироки зарур. Бундан ташқари, сиёсатчи Россиянинг Яқин Шарқдаги позициясига баҳо берган. У Украинада уруш бошланишидан олдин Россия Исроилни қўллаб-қувватлаганини айтган.

Автомобилларни тақиқлаш: Ўзбекистонда ҳайдовчилар фаолияти қандай чекланади?
Автомобилларни тақиқлаш: Ўзбекистонда ҳайдовчилар фаолияти қандай чекланади?
Хоразмдаги мактаблардан бирида ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини калтаклади
Хоразмдаги мактаблардан бирида ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини калтаклади
Ўзбекистоннинг Болтиқбўйи ва Финландиядаги элчиси миссиясини якунлади
Ўзбекистоннинг Болтиқбўйи ва Финландиядаги элчиси миссиясини якунлади
Британиялик инвесторлар Ўзбекистон телекоммуникация соҳасига сармоя киритмоқчи
Британиялик инвесторлар Ўзбекистон телекоммуникация соҳасига сармоя киритмоқчи
Италия Ўзбекистонда болалар учун тайёр кийим ишлаб чиқаришга қизиқиш билдиряпти
Италия Ўзбекистонда болалар учун тайёр кийим ишлаб чиқаришга қизиқиш билдиряпти
Тошкентда Nexia-3 2 пиёдани уриб юборди
Тошкентда Nexia-3 2 пиёдани уриб юборди
Тошкент вилояти ИИББга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс 5 минг доллар билан ушланди
Тошкент вилояти ИИББга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс 5 минг доллар билан ушланди
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради
Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига ташриф буюради
Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик талабаси вафот этди
Бухоро давлат тиббиёт институтининг ҳиндистонлик талабаси вафот этди
Тошкентда Tracker 197 км/соат тезликда йўловчи автобусига келиб урилди
Тошкентда Tracker 197 км/соат тезликда йўловчи автобусига келиб урилди
Тошкент ва Мумбай ўртасидаги ҳаво қатнови қайта тикланмоқда
Тошкент ва Мумбай ўртасидаги ҳаво қатнови қайта тикланмоқда
Президент 6 та туманда «агроволтаика» усулида пилот лойиҳаларни бошлаш бўйича топшириқ берди
Президент 6 та туманда «агроволтаика» усулида пилот лойиҳаларни бошлаш бўйича топшириқ берди
Тошкентда автобус бошқаришга номзод аёл ҳайдовчилар амалиёт ўтамоқда
Тошкентда автобус бошқаришга номзод аёл ҳайдовчилар амалиёт ўтамоқда
Ўзбекистон ва Покистон стратегик шерикликни ривожлантирмоқчи
Ўзбекистон ва Покистон стратегик шерикликни ривожлантирмоқчи
Ўзбек пазандачилик санъати музейи ташкил этилади
Ўзбек пазандачилик санъати музейи ташкил этилади
«У қиз сендан анча катта, сен эса ёш боласан, дейишган»
«У қиз сендан анча катта, сен эса ёш боласан, дейишган»