11 May 2024, 08:30 Jahon

Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди

Мазкур кунларда К-индексида 8 балли магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда. К-индекс геомагнит фаолликни ва бўронларни тавсифловчи кўрсаткичдир.

Ерни кучли магнит бўронлари қоплайди

Ерни 11 ва 12 май кунлари кучли магнит бўронлари қоплайди. Бундай кунларда ҳатто соғлом одамлар саломатлигида ҳам ўзгаришлар кузатилади. Бу ҳақда Метеоагент хабар берди.

Мазкур кунларда К-индексида 8 балли магнит бўрони кузатилиши кутилмоқда. К-индекс геомагнит фаолликни ва бўронларни тавсифловчи кўрсаткичдир. У қанчалик баланд бўлса, магнит бўрони шунчалик кучли бўлади. К-индекси 0 дан 9 баллгача ифодаланади: 0 сокин, 1 кучсиз, 2 ва 3 кичик, 4 ва 5 ўртача, 6 ва 7 кучли, 8 ва 9 экстремал магнит бўронидан далолат беради.

«Уч кун ичида Қуёш бизнинг сайёрамиз томон тўртта улкан плазма булутини ажратди. Улардан баъзилари йўлда битта, ҳатто каттароқ объектга бирлашади, ҳисоб-китобларга кўра, улар бугун тунда (11 майга ўтар кечаси) Ернинг магнит майдонига тушади», — деди Россия Фанлар академияси Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачев.

Мутахассис бўрон ўзининг энг юқори чўққисида камида G4.33 бўлиши, 15 фоизлик эҳтимол билан у 2005 йилдан бери биринчи марта G5 даражага чиқишини прогноз қилди. G уч соатлик интервалда К-индексининг максимал қийматини англатади.

Mashhur yangiliklar