1 Yanvar 2024, 10:20 Жаҳон

Дунё аҳолиси 2023 йилда қанчага ортгани маълум қилинди

Аҳолининг 6 миллиарддан 7 миллиардгача ўсиши учун (1998 йилдан 2010 йилгача) ўн икки йил керак бўлганди.

Дунё аҳолиси 2023 йилда қанчага ортгани маълум қилинди

АҚШ аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотларига кўра, 2023 йил давомида дунё аҳолиси 75 миллион кишига ортди.

Прогнозларда келтирилишича, 2024 йил 1 январда сайёра аҳолиси 8 миллиард 19 миллион 876 минг кишига етади.

Бюро маълумотларига кўра, 2024 йил бошида дунё бўйлаб ҳар сонияда 4,3 нафар бола туғилади ва икки киши вафот этади. АҚШнинг ўзида аҳоли ўсиши 0,53 фоизни ташкил этган бўлиб, бу ўртача кўрсаткичдан бироз кўпроқ. Янги йилда мамлакат аҳолиси 335,8 миллионга етади.

«2024 йил бошида АҚШда ҳар тўққизинчи сонияда чақалоқ туғилади, ҳар 9,5 сонияда бир киши вафот этади. Аммо иммиграция ҳисобига аҳоли сони қисқармайди. Халқаро миграция сабаб АҚШ аҳолиси ҳар 28,3 сонияда бир кишига кўпаяди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, дунё аҳолиси 2022 йил 15 ноябрь куни 8 миллиард нафарга етганди. Дунё аҳолисининг 6 миллиарддан 7 миллиардгача ўсиши учун (1998 йилдан 2010 йилгача) ўн икки йил керак бўлди. 8 миллиардлик аҳоли сонига етиш ҳам худди шунча вақт талаб қилди.

Машҳур янгиликлар