15 Fevral 2024, 18:56 Жаҳон

Дубай 2026 йилда учар такси хизматини ишга туширади

Биринчи босқичда Дубайнинг тўртта жойида учар таксилар учун учиш ва қўниш майдончалари қурилади.

Дубай 2026 йилда учар такси хизматини ишга туширади

Американинг ихчам самолётлар ишлаб чиқарувчи «Joby Aviation» компанияси Дубай йўллари ва транспорт бошқармаси билан ҳаво таксисини ишга тушириш бўйича шартнома тузди.

Янги транспорт тури шаҳарда 2026 йилгача ишга тушиши керак. Учар таксилар учун учиш ва қўниш майдончалари — вертипортлар Британиянинг «Skyports Infrastructure» компанияси томонидан қурилади.

Биринчи босқичда тўртта вертипорт очиш режалаштирилган: Дубай аэропортида, Палм-Жумейрада, Дубай Маринанинг нуфузли турар-жой массивида ва шаҳар марказида. Қайд этилишича, Дубай ҳаво таксисини бошқарадиган биринчи шаҳар бўлади.

«TimeOut» таъкидлаганидек, у очилгандан сўнг Палм-Жумейрадан аэропортгача бўлган йўл вақти 45 дақиқадан (автомобилда) 10 дақиқагача қисқаради. Учар таксилар учувчи ва тўрт нафар йўловчини соатига 320 километргача тезликда ташиш имкониятига эга бўлади.

Машҳур янгиликлар