Берлинда Германия–Ўзбекистон халқаро тиббиёт форуми ўтказилди
Тадбир сўнггида ташкилотчилар Ўзбекистон–Германия II халқаро тиббиёт форуми ишига муваффақият тилади.
Мамлакатнинг Берлиндаги элчихонасида Германия–Ўзбекистон II халқаро тиббиёт форуми доирасида тадбир ўтказилди.
Унда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров бошчилигидаги мамлакат делегацияси, Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбарияти ва масъуллари ва олий ўқув юртлари, хусусий клиникалар, йирик компаниялар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Асилбек Худоёров, Германия Федерал соғлиқни сақлаш вазирлиги давлат котиби Томас Штеффен, Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси президиуми аъзоси, профессор Клаус Манголд ўз чиқишида Ўзбекистон–Германия II халқаро тиббиёт форуми мамлакатлар ўртасидаги узоқ йиллик ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши баробарида соғлиқни сақлаш соҳасидаги умумий устувор вазифалар бўйича истиқболли лойиҳаларни белгилаш ва тиббиёт муассасалари ўртасида аниқ келишувларга эришиш имкониятини яратишини қайд этди.
Бундан ташқари, онкология, шошилинч тиббий ёрдам, тиббиёт ходимлари – ҳамшира ва фельдшерларни Германияга ишга жалб қилиш каби йўналишлар бўйича ҳамкорлик икки томонлама манфаатли бўлиши қайд этилди. Тадбир сўнггида ташкилотчилар Ўзбекистон–Германия II халқаро тиббиёт форуми ишига муваффақият тилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Markaziy Osiyo davlatlari va Koreya Respublikasi oʻrtasidagi hamkorlikning ustuvor yoʻnalishlari belgilab berildi Байрам кунлари 40 мингдан ортиқ тиббиёт ходими аҳолига хизмат кўрсатади